Фотоэтюд: Қуёш мисол кунгабоқарлар
Кунгабоқар – баланд бўйли, гулининг митти сариқ барглари олов мисол атрофга гўзаллик бахш этадиган табиат мўъжизаси.
Кунгабоқар – баланд бўйли, гулининг митти сариқ барглари олов мисол атрофга гўзаллик бахш этадиган табиат мўъжизаси. Унинг қуёшга ўхшатилиши ҳам асли шу жиҳати учундир.
Болалигимда эслайман қуёшнинг ердаги фарзандлари деб атардим ушбу ўсимликни. Боиси, жажжи қўлларим билан қуёшни тасвирласам кунгабоқар каби чизиларди. Дилларга хуш, атрофга чирой бахш этган бу ўсимлик нафақат менинг, балки сизнинг ҳам болалик хотираларингизда шундай муҳрланган бўлса ажаб эмас...
Витаминларга бой кунгабоқар айни баҳорнинг сўнгги кунлари ва ёзнинг бошида иссиқ офтоб тафтидек далаларимизда қийғос гулини очиб, атрофга гўзаллигини намойиш этмоқда.

