Форсайт маркази ёшларга нима беради?
Жаҳон банки кўмагида амалга ошириладиган “Ўзбекистон олий таълим тизимини модернизациялаш” лойиҳаси танловида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш” лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолиб бўлди.
Жаҳон банки кўмагида амалга ошириладиган “Ўзбекистон олий таълим тизимини модернизациялаш” лойиҳаси танловида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш” лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолиб бўлди.
Умумий қиймати 90 минг АҚШ долларни ташкил қилган лойиҳада институт қошида “Форсайт марказ” ташкил этиш масаласи илгари сурилган.
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида “Ўзбекистон Олий таълим тизимида инновацион сиёсат ва форсайт технологиялар” мавзусида ўтказилган илмий-амалий семинарда шу ҳақида сўз борди.
Форсайт маркази лойиҳаси доирасида қилинган ва қилинаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳақида фикр алмашилди. Мамлакатимиздаги 10 дан ортиқ олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг маърузалари тингланди.
– Президентимиз фармони билан “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси” қабул қилинган ва унда олий таълим муассасаларида технопарк, форсайт, технологиялар трансфери, акселератор марказларини ташкил этиш орқали уларни тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш марказлари даражасига олиб чиқиш ҳақида айтиб ўтилган, – дейди лойиҳа муаллифи, профессор Октябр Раҳимов. – Бизнинг ютуғимиз шундаки, институтимизда шу йилнинг июнь ойидаёқ Форсайт маркази ташкил этиш ҳақида ички буйруқ чиқарилган, мебель, комьпютер технологиялари билан таъминлаш учун 30 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратилган. Бу шуни англатадики, институтимиз маъмурияти томонидан бу борада аввалроқ муҳим қадам ташланган ва кейинги масала, кўрсатилаётган эътибор ва яратилган шароитларга муносиб бўлиш.
“Ўзбекистон олий таълим тизимини модернизациялаш” лойиҳаси танловида республикамиздаги 83 та ОТМлар иштирок этди ва 27 таси ғолиб бўлди. Улар орасида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳам бор.
“Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси” ижросини таъминлаш тўғрисида”ги, “Ўзбекистонда олий таълим тизимидаги инновацион жараёнларнинг тарихий аспектлари”, “Кредит технологияларининг таълим самарадорлигига таъсири”, “Форсайт лойиҳалар ва уларни юзага келиш тарихи” мавзуидаги маърузалар семинар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Асосий эътибор концепциянинг олий таълим тизимидаги мавжуд қоидалар, иш юритиш ва дарс олиб бориш жараёнларига киритиши мумкин бўлган ўзгаришларга қаратилди. Янгиланиш ва ўзгаришлар фақат ва фақат олдинга бошлаши, кадрлар салоҳиятини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
