Фирибгар аёлнинг қилмиши фош бўлди
Вобкент тумани Ички ишлар бўлими томонидан яна бир виртуал фирибгарлик қилган шахс фош этилди.
Бу ҳақида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Жорий йилнинг 3 ноябрь куни номаълум шахс “OLX” сайти орқали ютуқ чиққанлигини айтиб, Вобкент тумани Чармгарон маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро Ш.К. нинг пластик карточкасига пайнет шохобчаси орқали 800 минг сўм ютуқ пулларини ўтказиб беришини айтади. Натижада алдов йўли билан пластик карта рақами ва унинг махфий кодини қўлга киритиб, картадан 4 миллион 20 минг сўм пуллини ечиб олиб, фирибгарлик жиноятини содир қилади.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор-техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Дамариқ маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро Ҳ.Б. исмли аёл содир қилганлиги аниқланади.
Ҳозирда ушбу гумон қилинувчи аёлнинг бошқа шу турдаги содир этилиб фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА