Филиппинда собиқ Президент қўлга олинди
Филиппин полицияси Халқаро жиноий суд (IСС) чиқарган махсус ордер асосида собиқ Президент Родриго Дутертени инсониятга қарши жиноят иши бўйича ҳибсга олди. Бу ҳақда "Irna news" ёзган.
– Бош прокурор собиқ давлат раҳбарига ордерни тасдиқловчи расмий хабарнома тақдим этди, — дейилган хабарда.
Ҳукумат аввалроқ IСС билан ҳамкорлик қилмаслигини айтганди, бироқ охир-оқибат мамлакат Интерполга ёрдам беришга мажбур бўлди.
Ўз даврида гиёҳвандликка қарши қонли уруш бошлаган 79 ёшли Дутерте оммавий қотилликда айбланяпти.
Аэропортда тўсатдан юз берган, шов-шувга сабаб бўлган қўлга олиш амалиётига Дутертенинг адвокатлари ва ёрдамчилари тўсқинлик қилиб, бу ҳаракатни "Конституциявий ҳуқуқ бузилиши" деб аташди.