Фидойилар тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги «Маърифат маркази»да мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда маданият ва санъат, оммавий ахборот воситалари, маданий мерос ҳамда туризм соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди. Мукофотларни ўз эгаларига Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Б.Нуритдинов тантанали равишда топширди.
[gallery-31136]
Маросимда юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган соҳа вакилларининг миллий маданият ва санъатни ривожлантириш, бой тарихий-маданий меросимизни асраб-авайлаш ва тарғиб этиш, ҳудуднинг туристик салоҳиятини кенг намоён қилиш, шунингдек, жамоатчиликка холис ва тезкор ахборот етказишдаги самарали меҳнати алоҳида эътироф этилди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизни муносиб рағбатлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Тақдирланганлар ўзларига билдирилган юксак ишонч ва эътибор учун миннатдорлик билдириб, Янги Ўзбекистон тараққиёти, юртимизнинг халқаро нуфузини янада юксалтириш ва соҳалар ривожи йўлида бор билим ҳамда салоҳиятини сафарбар этишларини таъкидлади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА