Фидокорона меҳнат эътирофи
ФОТОРЕПОРТАЖ
Жиззах вилояти Арнасой туманида “Ватан” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан тадбир бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, маҳаллалар фаоллари иштирок этди.
Тадбирда “Ватан” хайрия жамоат фонди бўлим бошлиғи Ботир Содиқов туманда фан ва таълимни, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорликни ривожлантириш, туризм йўналишига қўшимча инвестицияларни жалб қилиш, хусусий сектор учун қулай шароит яратиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берди. Инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвесторларни жалб этиш орқали иқтисодий барқарорликни таъминлаш ишларига алоҳида тўхталди. Жумладан, Хитой Халқ Республикасининг “Xuasin sement” ва “Xong Don Li” компанияси вакиллари ҳамкорлигида балиқчиликни ривожлантириш ҳамда қоп ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилгани аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этгани қайд этилди.
[gallery-17217]
Шундан сўнг аҳоли олдидаги вазифасини виждонан бажариб келаётган туман ҳокими Одил Мусановга Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлари бирлашмасининг “Фан ва таълимга қўшган ҳиссаси учун” медали топширилди. Шунингдек, ёш авлодни тарбиялашдаги фидокорона меҳнати ҳамда мамлакатимизда юз бераётган янгиликларни оммага етказишдаги фаоллиги учун бир гуруҳ ходимлар бирлашма томонидан “Вафо ва садоқат” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА