Фидоий ҳарбийлар тақдирланди
Сирдарёда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Миллий гвардия ҳамда Мудофаа вазирликлари қуйи тизимида фаолият юритаётган ходимлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Сирдарёда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Миллий гвардия ҳамда Мудофаа вазирликлари қуйи тизимида фаолият юритаётган ходимлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Шу муносабат билан Гулистон шаҳридаги Миллий гвардия қўшинларига қарашли «н» ҳарбий қисмда ўтган тантанада вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Ибрагимов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ў.Абдиев ва бошқалар «Сардоба» тошқини келтирган зарарларни бартараф этишда кўрсатаётган алоҳида ватанпарварликлари, пандемияга қарши курашдаги фидойиликлари учун миннатдорлик билдирди.

Халқимиз бошига иш тушиб, бугунгидек синовли кунларда ўз жонларини хатарга қўйиб, матонат намунасини кўрсатган фавқулодда вазиятлар, ички ишлар ходимларига, Миллий гвардия ҳамда Тошкент ҳарбий округи Гулистон горнизони ҳарбийларига Сирдарё вилояти ҳокимининг 105 дона қимматбаҳо совғаси – 100 дона катта экранли телевизор ва 5 дона ноутбук топширилди.
Тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи полковник К.Арипов, Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи полковник В.Шувалов, Миллий гвардия қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари полковник Б.Абдуллаев, Мудофаа ишлари вазирлиги бошқарма бошлиғи полковник Ҳ.Ботировлар сўзга чиқди.