FIDE ўзига хос рекорд қайд этди
20 июль – Халқаро шахмат куни сифатида кенг нишонланиши муносабати билан FIDE тегишли тармоқлар орқали бир кунда ўтган шахмат ўйинлари ва мусобақалар сонини ҳисоблаб чиқди.
Шу куни дунё бўйлаб 350 дан зиёд тадбир онлайн тартибда, яъни тахтадан ташқарида кечди. Бу жараён 24 соат ичида энг кўп ўйналган шахмат баҳслари сифатида тарихга кирди.

Халқаро шахмат федерацияси хабарига кўра, бир кунда 7 284 970 партия ўйналган. Тадбирларда бевосита 109 миллий федерация иштирок этиб, натижани маълум қилган.

Эълон қилинган ёки тегишли тармоқда қайд этилган онлайн-баҳслар сарҳисобида Шри-Ланка, Ҳиндистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон етакчилар қаторида қайд этилган.

Бевосита расмий мусобақалар ўтказиш борасида Шри-Ланка, Ҳиндистон ва Хитой пешқадамлар сафида эътироф этилди. дастлабки икки давлатда бир кунда 78, Чин юртида эса 45 га яқин шахмат турнири ўтказилган.
Т. Рўзиев, ЎзА