Фермернинг бузилган ҳуқуқи тикланди
Қонун устуворлигини таъминлаш давлат ва жамият ҳаётида кенг кўламда амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган мақсадлардан бири ҳисобланади.
Қонун устуворлигини таъминлаш давлат ва жамият ҳаётида кенг кўламда амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган мақсадлардан бири ҳисобланади.
Афсуски, қонун ҳужжатлари ижросига беписандлик кўзи билан қарайдиган мансабдор шахсларнинг мавжудлиги тадбиркорлик субъектлари фаолиятига қийинчилик туғдирмоқда.
Бизнес-омбудсман девонининг Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимларига “Солижон Очилов” фермер хўжалиги (фермер хўжалигининг номи ўзгартирилган) суд қарори ижросини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида мурожаат қилди.
Аниқланишича, Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2004 йил 30 январдаги қарори билан “Солижон Очилов” фермер хўжалигига ер майдони ажратилган.
Туман ҳокимининг 2019 йил 22 январдаги X-116/01-сон қарорига асосан “Солижон Очилов” фермер хўжалигига ажратилган ер майдони қонун ҳужжатларига зид тарзда ҳокимлик ер фонди захирасига қайтарилган.
Шаҳрисабз шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 4 октябрдаги ҳал қилув қарори билан фермер хўжалиги ер майдонини заҳирага қайтариш тўғрисидаги ҳоким қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Ўтган давр мабойнида туман ҳокимлиги томонидан сабабсиз тарзда суднинг ҳал қилув қарори ижроси таъминланмаган.
Бизнес-омбудсман девони ходимлари сайъ-ҳаракати билан туман ҳокимлиги томонидан 2020 йил 21 июлда суднинг ҳал қилув қарори таъминланиб, фермер хўжалигига ер майдони қайтариб берилди.