Фермернинг бузилган ҳуқуқлари тикланди
Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 25 мартдаги қарорига асосан қарздор Амударё туманида жойлашган «Qaraqalpaqstan Agro Klasteri» МЧЖдан ундирувчи «Dauit-Sayi-Dala» фермер хўжалиги фойдасига жами 406,4 млн. сўм ундириш белгиланган.
Ушбу қарорга асосан чиқарилган ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Тахтакўпир туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Жумладан, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздор «Qaraqalpaqstan Agro Klasteri» МЧЖнинг банк ҳисоб рақамига электрон инкассо қўйилган ҳамда қарздорга тегишли 9 та автотранспорт воситаларига банд солинган.
Шунинг натижасида қарздордан ундирилиш лозим бўлган 406 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик жорий йилнинг 3 июнь куни тўлиғи билан ундирилиб, ушбу пул маблағлари ундирувчи «Dauit-Sayi-Dala» фермер хўжалигининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.
ЎзА