Президентимиз жорий йил 8 ноябрда “Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ҳужжатда қайд этилишича, 1998 йилдаги қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисидаги қонуннинг ўрнини босувчи ушбу қонун қишлоқ хўжалиги кооперативларини тузиш, аъзоликка қабул қилиш, назорат қилиш, ташқи аудитдан ўтказиш, бошқариш, қайта ташкил этиш ва тугатиш, шунингдек, давлат ва кооперативлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.

Ҳужжатда қишлоқ хўжалиги кооперативи қишлоқ хўжалиги фаолиятини юритиш мақсадида жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг пай усули асосида кўнгилли равишда бирлашувидан ташкил топган мустақил тижорат ташкилоти сифатида белгиланган. Кооператив юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.

Пай қишлоқ хўжалиги кооперативи мол-мулкининг муайян номинал қийматга эга бўлган, ташкилот аъзосининг мол-мулкни шакллантиришдаги иштироки миқдорини акс эттирувчи қисмидир. Пай пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк кўринишида бўлиши мумкин. Пай бадали овоз бериш ҳуқуқини ва кооператив фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқини беради.

Бундай кооперативларнинг асосий мақсади ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, харажатларни камайтириш ва кооператив аъзоларининг даромадларини кўпайтириш учун ресурслар ва кучларни бирлаштириш ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги кооперативи камида етти нафар жисмоний ва (ёки) юридик шахс томонидан тузилиши мумкин. Шунингдек, камида уч кооперативдан иборат қўшма кооператив ҳам ташкил этилиши мумкин.

Кооператив тузишга қарор қилган жисмоний ва юридик шахслар таъсис қўмитасини тузишлари лозим. Ушбу қўмитанинг асосий вазифалари кооператив устави лойиҳасини тайёрлаш ва бўлажак кооператив таъсисчиларининг таъсис йиғилишини ўтказишдан иборат.

Таъсис йиғилишида асосий қарорлар қабул қилинади: устав тасдиқлаш, кооперативни расман тузиш ва унинг сафига аъзоларни қабул қилиш. Жисмоний шахслар учун тўлиқ исм ва манзиллар, юридик шахслар учун эса уларнинг вакилларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилади.

16 ёшга тўлган жисмоний шахслар шунингдек, кооператив устави талабларига жавоб берадиган юридик шахслар кооператив аъзолари бўлиши мумкин. Агар кооператив уставида бундай тақиқ бўлмаса, ушбу ташкилотнинг аъзоси бир ёки бир нечта кооперативда аъзо бўлиши мумкин.

Кооперативга алоқадор бўлмаган жисмоний шахслар ва компаниялар ушбу ташкилотга инвестор сифатида кириши мумкин.

Қонун билан қишлоқ хўжалиги кооперативи бошқарув органларининг, шу жумладан, кооператив умумий йиғилиши, бошқаруви ва кузатув кенгашининг аниқ вазифалари, ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.

Ҳужжатда қишлоқ хўжалиги кооперативига кириш ва ундан чиқиш, кооператив аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг ҳисоботини юритиш, пай бадалларини тўлаш билан боғлиқ қоидалар ҳам ўз аксини топган.

Кооператив қишлоқ хўжалиги соҳасида хизматлар кўрсатиш билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш шунингдек, қонун билан тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ҳозирда Ўзбекистонда 835 та агросаноат кластери, 90 мингдан ортиқ фермер хўжалиги ва 190 дан зиёд кооператив фаолият юритмоқда.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Ш.Маматуропова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермерларнинг бирлашишига имкон берувчи қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисидаги янги қонун имзоланди