Фермерлар учун имконият
Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги томонидан Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида амалга оширилаётган “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич” лойиҳаси доирасида Глобал экологик жамғарманинг “Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва қишлоқ хўжалигини барқарорлаштириш” грант лойиҳасини ҳаётга татбиқ этишга бағишланган ҳудудий ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги томонидан Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида амалга оширилаётган “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич” лойиҳаси доирасида Глобал экологик жамғарманинг “Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва қишлоқ хўжалигини барқарорлаштириш” грант лойиҳасини ҳаётга татбиқ этишга бағишланган ҳудудий ўқув-семинар бўлиб ўтди.Қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликларига қайта тикланувчи энергия манбалари ва ресурстежамкор технологияларни жорий этишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалигида замонавий агротехнологияларни қўллаш мақсадида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида аграр соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Ургут, Тайлоқ, Самарқанд тумани фермерларига иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари ва грант лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Лойиҳа ижрочилари, Тошкент давлат юридик ва аграр университетлари, молия институти профессор-ўқитувчилари дунёда содир бўлаётган глобал иқлим ўзгаришлари, фермер хўжаликларига қайта тикланувчи муқобил энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди.
– Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан фермер хўжаликларига муқобил энергия манбалари ва энергия тежовчи технологиялар жиҳозларини сотиб олиш учун 500 минг долларгача кредит ажратилмоқда, – дейди грант лойиҳаси раҳбари Остонақул Жумаев. – Шунингдек, фермерларга қисқа муддатли айланма маблағлар учун 50 минг долларгача ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган омборхоналар қуриш учун 1 миллион долларгача 18 ойдан 10 йилгача муддатга кредитлар ажратилиши белгиланган. Ушбу грантнинг 60 фоизи қайтармаслик шарти билан мамлакатимизнинг 8 вилоятидаги 64 туманда ўтказилиб, 2021 йилгача давом этади.
Тадбирда фермерлар лойиҳанинг самарали амалга оширилиши билан боғлиқ саволларига атрофлича жавоб олди.