Боёвут туманидаги "Боёвутнинг чашмаси-2" фермер хўжалиги туманда биринчилардан бўлиб йиллик пахта тайёрлаш режасини ошиғи билан бажарди.
15 гектар ер майдонига қадалган ғўзанинг C-6524 навидан юқори ҳосил олиб, қабул пунктларига 45 тонна юқори сифатли хомашё топширди. Бунга фермер ва унинг аъзолари барча агротехник тадбирларни ўз вақтида бажарганлиги туфайли эришилди.
Туман ҳокими Дилфуза Ўролова бошчилигидаги қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари фермер ва унинг аъзоларини бу ютуқ билан табриклаб, йиғим-терим ишларини ўз вақтида бажаришга ҳисса қўшган теримчиларга эсдалик совғалари топширди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири