Фермер аёллар юзида кулган қуёш
Қишлоқ хўжалигида фермер ва тадбиркор аёллар фаолиятини ривожлантириш масалаларига бағишланган тадбир “Аграр соҳада аёлларни қўллаш истиқболлари“ дея номланди.
Қишлоқ хўжалигида фермер ва тадбиркор аёллар фаолиятини ривожлантириш масалаларига бағишланган тадбир “Аграр соҳада аёлларни қўллаш истиқболлари“ дея номланди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши ташкил этган йиғилишга турли ҳудудлардан вакиллар иштирок этди.
Фермер аёллар фаолиятини ривожлантириш истиқболлари бўйича сессиялар ташкил этилди. Унда асосий эътибор “Ўзбекистон мева-сабзавотчилик сектори ривожланиш истиқболлари ва соҳанинг экспорт салоҳияти, Фарғона водийси аёллари учун Агробизнес ва мева-сабзавотчилик” мавзусида ўтказилган синов тренинги натижалари ва тавсиялари каби кўплаб мавзуларга қаратилди.
– Айни пайтда минглаб аёллар ўз бизнесларини йўлга қўйиб, юртимиз иқтисодиётига муносиб улуш қўшмоқда, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Азиза Сайфиддинова. — Ўз навбатида, аёллар бошқараётган фермер хўжаликларини ривожлантириш, уларни кўп тармоқлига айлантириш, қишлоқларда касаначилик ва янги иш ўринларини яратишга доир лойиҳалар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.
Анжуманда қишлоқ хўжалигига илм-фаннинг сўнгги ютуқлари ҳамда юқори технологияларни олиб кириш ва татбиқ қилиш учун қулай шароитларни яратиш, қишлоқ жойлардаги тадбиркор аёлларнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги ҳамда даромадларини ошириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди.