12 апрель —"Халқаро космонавтика куни"

ЎзА мухбири 12 апрель — "Халқаро космонавтика куни" арафасида "Ўзбеккосмос" агентлиги томонидан амалга оширилиб келаётган ишлар кўлами билан қизиқди.

Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида "Ўзбеккосмос" номи остида космик тадқиқотлар билан шуғулланувчи ташкилот ташкил этилган. Аммо 2002 йилга келиб мазкур агентлик тугатилган. 
 
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан Ўзбекистон иқтисодиётнинг турли соҳаларида инновацион космик технологиялардан фойдаланиш орқали мавжуд илмий-техник салоҳиятни самарали амалга ошириш мақсадида 2019 йилнинг 30 август куни "Ўзбекистон Республикасида космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида" ги фармони имзоланди ва унга мувофиқ Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ташкил этилди.

12 апрель — "Халқаро космонавтика куни" арафасида мазкур агентлик томонидан амалга оширилиб келаётган ишлар кўлами билан қизиқдик. Суҳбатдошимиз "Ўзбеккосмос" агентлиги космик соҳада илм-фан, инновациялар ва технологиялар тасвири бўлим бошлиғи Исмоил Расулов.

— Бугунги кунда жаҳон бозорида космик соҳанинг иқтисодий улуши қандай ёки қанча? 

— Бугун ҳаётимизни замонавий технологияларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Дунё рақамлашар экан, кўрсатилаётган хизматлар ҳам энг сўнгги ечимларни талаб этмоқда. Янги авлод гаджетлари, сунъий интеллект ва дижитал навигациялар тараққий этгани сари, фазодан фойдаланиш эҳтиёжи янада ортиб бормоқда. Ақлли шаҳар, ақлли уй, роботлашган дастурлар каби уникал концепциялар мазкур йўналиш инсоният келажаги учун муҳим эканлигини кўрсатади. Хусусан, бугунга келиб жаҳон бозорида космик соҳанинг иқтисодий улуши 500 млрд. доллардан ошиб, таҳлилчилар бу рақам 2030 йилга бориб 1 трлн. долларга, 2035 йилда эса 2 трлн. долларгача етиши мумкин дея тахмин қилишяпти. 

Бу асосан хусусий тармоқлар орқали тижорий кўринишда давлатлар иқтисодиётининг асосий ўсиш нуқтаси сифатида хизмат қилмоқда. АҚШ, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Буюк Британия каби мамлакатлар, шунингдек Европа Иттифоқи бу борада ўзларининг янги лойиҳалари билан иштирок этишмоқда. Ҳаттоки, алоқа ва интернет учун сунъий йўлдошлар учириш, космос ва сайёраларни ўрганиш, космик туризмни йўлга қўйиш борасида ҳам хусусий тармоқдаги компаниялар жуда фаол ишларни олиб бормоқда. Мана масалан айни вақтда ер орбитасида тахминан 13 мингга яқин сунъий йўлдошлар мавжуд бўлса, шулардан 5 мингдан ортиғи тижорий космик компанияларнинг ҳиссасига тўғри келади. Космос иқтисодиётнинг барча соҳаларида таъсири ортиб бормоқда.

— Хориж тажрибасидан келиб чиққан холда "Ўзбеккосмос" агентлиги қандай ишларни амалга оширяпти?

— Юқоридаги тенденциялардан келиб чиққан ҳолда агентлигимиз космосдан ерни масофадан зондлаш маълумотларини қўллаган ҳолда давлат органларига масалаларни ҳал этиш самарадорлигини ошириш, космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш каби кўплаб йўналишда ишларни олиб бормоқда. Хусусан, космик мониторинг ишларини амалга ошириш, замонавий технологияларни қўллаш орқали ижтимоий-иқтисодий, илм-фан, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида космик фаолият натижаларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида Агентлик тизимида "Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази" ташкил этилди. Бугунги кунда агентлик томонидан Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Ер муносабатлари (Кадастр), 
Ўрмон хўжалиги, Экология ва Геология соҳаларида Давлат космик мониторингини амалга ошириб келмоқда. Бунинг натижасида 2024 йилнинг ўзида Республика бўйича 100 мингдан ортиқ эҳтимоли юқори бўлган қонунбузилиш ҳолатларни аниқлади.

— Дунёдаги қайси космик агентликлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган?

— Бугунги кунда "Ўзбеккосмос" агентлиги дунёнинг етакчи космик агентликлари ва компаниялари билан тажриба, илғор технологиялар ва билим алмашиш йўлида ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш қўмитаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва Ижтимоий Комиссияси Ҳукуматлараро Маслаҳат қўмитасининг Барқарор ривожланиш учун космик технологиялардан фойдаланиш бўйича минтақавий дастури, Халқаро астронавтика федерацияси, Туркий давлатлар ташкилоти, ва МДҲ Давлатлараро космик кенгаши. 

Қолаверса, "Ўзбеккосмос" агентлиги Airbus (Франция), Maxar (AҚШ), SpaceX (AҚШ), OneWeb (Буюк Британия), SSI Monaco (Монако), Synspective (Япония), Esri (AҚШ), BlackSky (AҚШ), SpaceBuzz (AҚШ) ва бошқалар каби дунёдаги етакчи космик компаниялар билан ҳамда Озарбайжон (Azercosmos), Туркия (TUA), Бирлашган Aраб Aмирликлари (БAA космик агентлиги), Қозоғистон (Аэрокосмик қўмита), Франция (CNES), AҚШ (NASA), Покистон (SUPARCO) Хитой (CNSA), Исроил (ISA), Малайзия (MYSA), Таиланд (NSTDA), Япония (JAXA), Корея (KARI) каби давлатларнинг космик агентликлари билан икки томонлама ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Бир сўз билан айтганда, чексиз космосдан фойдаланиш инсоният ҳаётининг янада ривожланиши, янгидан янги технологияларнинг жорий этилиши ва мавжуд муаммолар учун ечим бўлиши мумкин.

Космос жуда чексиз илмга ва сиру синоатларга эга. Биз ҳали уни жуда кўп кашф қилишимиз керак.

ЎзА мухбири 

Нигора Раҳмонова суҳбатлашди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фазо сари йўл — "Ўзбеккосмос" фаолиятига назар