Фахрий курашчилар мамлакат чемпионлиги учун беллашмоқда
Самарқандда кураш бўйича фахрийлар ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатида 100 нафардан зиёд тажрибали полвонлар ғолиблик баҳсларида иштирок этмоқда.
Кеча чемпионат олдидан Самарқанд шаҳридаги Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган мактабда ташкил этилган мандат комиссиясининг йиғилишида Ўзбекистон кураш федерацияси бош котиби Алишер Эшонқулов ушбу мусобақа нуфузи йилдан-йилга ошиб бораётганини, беллашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар ҳалоллик тамойилларига риоя этиши, халқаро кураш қоидаларига амал қилиш устувор вазифа эканини таъкидлади.
Бугун, чемпионатнинг дастлабки кунида 36-45 ёшли эркаклар -70, -75, -80, -85, -90 , -95 +95 кг. вазн тоифаларидаги беллашувларда совринли ўринларга даъвогарлик қилади.
Мусобақалар 20 июнга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА