Навоий вилояти адлия бошқармасида адлия органларининг 30 йиллиги муносабати билан “Адлия вазирлигига 30 йил” эсдалик нишонлари топширилди.

Тадбирда жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, аҳолига сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бу жараёнда адлия органларининг ўрни хусусида сўз юритилди. Кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнатлари учун адлия, давлат хизматлари бошқармаларида, ФҲДЁ, нотариат, адвакатура тизимида фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимлар ва фахрийларга “Адлия вазирлигига 30 йил” эсдалик нишонлари тантанали равишда топширилди. 

– Адлия органлари тизимида фаолият бошлаганимга 26 йил бўлди, – дейди вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги идоравий нотариал архив мудираси Хурсаной Жўраева. – Тизимда турли лавозимларда фаолият юритдим. Бугунги кунда устозлар сафида эътироф этилаётганимдан ниҳоятда хурсандман. Адлия бу адолат дегани, ана шу уммоннинг бир томчиси эканлигимдан фахрланаман. 

Учрашувда фахрий ҳуқуқшунослар инсон қадрини улуғлаш, доимо уларнинг манфаати биринчи ўринда эканлигини ёдда тутиш лозимлигини таъкидлаб, ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Тизимда меҳнат қилаётган ёшларни қизиқтирган саволларига ҳаётий мисоллар билан атрофлича жавоб беришди.  

Абдували Бўриев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фахрий ҳуқуқшунослар шарафланди