Қонун лойиҳасига шарҳ 

Мамлакатимизда аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қон донорларига сифатли хизмат кўрсатиш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, қон билан ишлаш хизмати муассасаларини юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Шу билан бирга, қон ва қон препаратларини ишлаб чиқаришни янада кучайтириш мақсадида донорларни қўллаб-қувватлаш, уларга тақдим этиладиган имтиёзларни қонун даражасида мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Шу мақсадда ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси билан “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бир қатор имтиёз ҳамда енгилликлар берилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулнора Абдувоҳидова батафсил гапириб берди. 

Депутатнинг қайд этишича, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга улар учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш, шаҳар транспортининг барча турларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари), шаҳарлараро транспортлардан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда. 

Шунингдек, санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқи назарда тутилмоқда. Бундан ташқари, уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида рағбатлантиришлар берилади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/12ANzRyxaLQ" title="“Faxriy donor”ga BHMning 15 baravari miqdorida ragʻbatlantirishlar beriladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова, Дониёр Ёқубов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фахрий донор”га БҲМнинг 15 баравари миқдорида рағбатлантиришлар берилади (+видео) 