“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган китоб ярмаркаси шундай номланди.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган ушбу ярмарка ташкилотнинг ўзига хос маънавий ташаббуси бўлди. 

Унда болалар учун турли бадиий адабиётлар, эртак, таълимий ва ривожлантирувчи китоблар намойиш қилинди. Тадбирнинг асосий мақсади  ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини ошириш, уларни билимли, маърифатли ва маънавиятли қилиб тарбиялашдан иборат.

Ярмаркада болалар ва ота-оналар биргаликда иштирок этди ва ҳар бир оила фарзанди учун энг яхши китобни танлаб олиш имконига эга бўлди. 

“Ўзтрансгаз” АЖ ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанованинг маълум қилишича, ташкилот раҳбарияти келгусида ҳам ёшлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган бундай ташаббусларни доимий равишда ўтказиб боради.

–Ярмаркани “Фарзандларимизга китоб совға қилайлик!” деб номладик. Биз фарзандларимизнинг маънавий ривожланиши, уларнинг билимга чанқоқлиги ва мустақил ўқишга бўлган қизиқиши учун турли лойиҳаларни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Бу китоб ярмаркаси ҳам айнан шу мақсадда ташкил қилинди. Китоб энг яхши дўст ва энг яхши совға эканини фарзандларимизга ҳис эттиришни истаймиз. Муҳими, китоб ярмаркасида қатнашган болалар ва уларнинг ота-оналари тадбирдан мамнун бўлиб, бундай ташаббуслар фарзандлар тарбиясида муҳим ўрин тутишини эътироф этдилар. Албатта, бу биз учун қувонарлидир, –деди Ш.Равшанова.

Айтиш жоизки, “Ўзтрансгаз” АЖ учун бу лойиҳа нафақат маънавий аҳамиятга эга, балки корпоратив ижтимоий масъулиятни оширишнинг ҳам ёрқин намунасидир.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарзандларимизга китоб совға қилайлик!