“Фаровон оила” лойиҳаси амалда
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асосий мақсад ва йўналишларидан бири – эҳтиёжманд аҳоли қатламини оғир ижтимоий вазиятдан чиқариш, уларга бу борада ҳар томонлама кўмак бериб, ижтимоийлашувини таъминлаш.
Шунга асосан, Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги Таварён, Тошлоқ, Чағдари маҳаллаларида “Фаровон оила” тренингларига старт берилди.

Мазкур тадбирларда маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари иштирок этди. Уларга “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг малакали психологлари томонидан дарслар ўтилди.

– Бундан кўзланган мақсад фуқароларнинг камбағаллик тушунчаси, унинг оқибатлари ва оила аъзоларига кўрсатадиган салбий таъсири, оилаларни қўллаб-қувватлаш мезонлари ва кўрсатиладиган хизматлар борасидаги билим-кўникмаларини ошириш ҳамда уларнинг ижтимоийлашувини таъминлашдан иборат, – дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси бош мутахассиси Шавкат Шарипов.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири