Фаровон келажагимиз учун овоз бердим
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаcи ҳамда Сайлов кодексига мувофиқ, бугун юртимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтмоқда.
Мен ҳам Ўзбекистоннинг Лондон шаҳридаги элчихонасида ташкил этиган сайлов участкасига ўзимнинг конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланиш учун келдим.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Президент сайловининг адолатли, очиқ ва шаффоф, пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда ўтказиш учун барча шароитлар яратилган. Юртимиз ёшлари каби биз хорижда таҳсил олаётган ёшлар ҳам юртимиз келажаги ва фаровонлиги учун овоз бермоқдамиз.
Юртимизнинг ҳар бир фуқароси ҳаётига дахлдор бўлган бундай сиёсий жараёнда фаол иштирок этиш нафақат ҳуқуқимиз, балки бурчимиздир.
Шоҳрухбек Тиллабоев,
Лондон Брунел университети магистранти,
“Эл юрт умиди” жамғармаси степендианти.