Фаробий ҳақида 10 та факт (+видео)
“Алломаларимиз ҳақида 10 та факт” лойиҳамизнинг бу галги сонида Абу Наср Фаробий тўғрисидаги муҳим фактлар билан танишишингиз мумкин.
1) Ўрта Осиёнинг улуғ мутафаккири ва қомусий олими Абу Наср Фаробий 873 йилда Сирдарё соҳилидаги Фароб шаҳрида таваллуд топган.
2) Олим аввал она шаҳрида, сўнгра Самарқанд, Бухоро ва Боғдодда билим олган.
3) Абу Наср Фаробий риёзиёт, фалакиёт, табобат, мусиқа, мантиқ, фалсафа, тилшунослик, тарбияшунослик, адабиёт соҳалари билан шуғулланган.
4) Олимнинг илм-фан олдидаги хизматларидан бири юнон мутафаккирлари асарларини шарҳлагани ва уларни янги ғоялар билан бойитганидир.
5) Абу Наср Фаробий ўрта асрда мукаммал ҳисобланган илмлар таснифини яратган.
6) Юнон фалсафасини чуқур билгани, унга шарҳлар битгани учун “Ал-муаллим ас-соний”, “Шарқ Арастуси” номларига сазовор бўлган.
7) Фаробий 160 дан ортиқ асар ёзган, лекин уларнинг аксарияти бизгача етиб келмаган.
8) Тарихий манбаларда келтирилишича, Фаробий 70 дан ортиқ тилни билган.
9) Олим қолдирган мерос фақат Шарқ мамлакатларида эмас, балки Европада ҳам тарқалди.
10) Абу Наср Фаробий 950 йилда Дамашқда вафот этган ва “Боб ас-сағир” қабристонига дафн қилинган.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигидаги мазкур лойиҳа сунъий интеллект ёрдамида “Ўзбекистон тарихи” телеканали билан биргаликда тайёрланди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/EH70Czuyz50?si=a5QQQi42xr2ceXpn" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Комилова,
А.Аҳмедов (видео),
ЎзА