Фармон ижроси ўрганилди
Жиззах вилоятининг Мирзачўл тумани кўп тармоқли поликлиникасида давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 12 ноябрь кунги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросига қаратилган ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова, вилоятдаги шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари бош врачлари, ўринбосарлари, координаторлари ва ҳамширалар иштирок этди.
Туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида фармоннинг мазмун-моҳияти, ундан келиб чиқадиган вазифалар ҳамда ижроси билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти мониторинг қилинди ва аҳоли билан самимий суҳбатлар қурилиб, соғлом турмуш тарзи бўйича атрофлича тавсиялар берилди.
А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА