Жаҳон матбуоти Ўзбекистондаги Президент сайловини кенг ёритди.

“МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси миссияси Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган Президент сайлови ташкилий жиҳатдан юқори даражада амалга оширилганини таъкидламоқда”, – деб ёзди ТАСС.

Масалан, Россия Федерацияси Федерация Кенгаши халқаро ишлар бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Фарит Мухаметшин овоз бериш жараёнини халқаро мезонларга тўлиқ жавоб беришини қайд этган. Фарит Мухаметшин сайловда, айниқса, ёшлар фаол иштирок этаётганини алоҳида таъкидлаган. 

У миссия аъзолари Ўзбекистонга келишидан олдин Парламентлараро Ассамблея экспертлари билан биргаликда мамлакат сайлов қонунчилигини ўрганиб чиққани ва ушбу ҳужжат халқаро мезонларга тўла мос келишини, бу амалда ҳам яққол кўзга ташланаётганини қайд этган.

"Сайловларни миллий сайлов қонунчилигига таянган мустақил сайлов тизими ўтказмоқда", – деб таъкидлаган жумладан Ф.Мухаметшин.

Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги ижобий ўзгаришлар ҳақида гапирар экан, россиялик дипломат икки мамлакат муносабатлари юқори даражага чиққанига урғу беради. Бунга Ўзбекистонда Россиянинг ўндан ортиқ олий таълим муассасалари филиаллари очилганини мисол қилиб келтиради.

С.Раҳимов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарит Мухаметшин: Овоз бериш халқаро мезонларга тўла амал қилган ҳолда ўтди