
– Авлод- аждодимизда, маҳалла, қишлоғимизда ҳаж сафарини орзу қилиб унга етишолмай ўтганлар нечта? Мана учинчи кундирки, самолётлар муқаддас макон томон фарғоналик зиёратчиларни ташимоқда. Улар сафида бўлганимдан, оллоҳнинг Маккадаги “уйи”га рўбарў туриш бахти насиб этаётганидан бахтиёрман, – дейди ёзёвонлик Азимжон Худойқулов.
Бу йил 1600 нафар Фарғонанинг эътиқодли фуқароси муқаддас ҳаж сафарига отланди. Дарҳақиқат, уч кундан буён улар эрта тонгда меҳмон қилиниб, дуои фотиҳалар билан кузатилмоқда.


Дастлабки гуруҳ зиёратчилар Мадина шаҳрига соғ-саломат етиб борганларини маълум қилдилар. Улар элга, юртга тинчлик, равнақ тилаб эмин-эркин зиёрат қилмоқдалар.


Бугун ҳам яна бир гуруҳ фарғоналик зиёратчилар Саудия Арабистонига учиб кетишди.
Муҳаммаджон Обидов, Муслим Тўлаганов(сурат),
ЎзА