“Фарғона ҳақиқати” ва “Ферганская правда” газеталари журналистлари дунёнинг бир қатор мамлакатларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этган фарғоналик ватандошлари билан мулоқотда бўлдилар.

Туркия

Жамшид УМАРОВ,
Анқарадаги Кечиорен тумани, “Гунайдин” ресторани ошпази.  

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманиданман. Туркиянинг Анқара шаҳрида ишлайман. Ўзбекистон элчихонаси қошида ташкил этилган сайлов участкасига келиб, жуда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этдим. Номзодларнинг сайловолди дастури билан олдиндан танишган эдим. Бу ерда биз – Ўзбекистон фуқаролари сайловда ўз хоҳиш-иродамизни эркин билдириб, овоз беришимиз учун барча шароитлар яратилган. Мен ва ҳамюртларим фуқаролик бурчимизни адо этиб, келажакда Ватанимизнинг янада гуллаб-яшнаши, халқимизнинг фаровон ва бахтли   ҳаёт кечириши йўлида ўз муносабатимизни билдирдик. Ўйлайманки, бизнинг танловимиз юртимиз келажагини яратишда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Шу боисдан ўзим энг муносиб, деб билган номзодни ёқлаб овоз бердим.

Япония

Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган  участкада сайлов жараёни якунланди.

Анъанага кўра овоз бериш бошланиши олдидан давлат мадҳияси янгради.

Ҳозирги кунда кунчиқар мамлакатда кўплаб Ўзбе-кистон фуқаролари яшаб келмоқда. Улар олий таълим муассасаларида ўқиётган талабалар ва “Nec”, “Sojitz”, “Nissan”, “H.I.S”, “Mitsui Chemicals” каби йирик компанияларда, Япониядаги Ўзбекистон ёшлар ассоциацияси ва Нагоя — Ўзбекистон дўстлик жамиятида меҳнат қилаётган ватандошларимиздир.

– Токио университети талабасиман, – дейди риштонлик Сиёвуш Зокиров. – Элчихонада очилган сайлов участкасида ўз фуқаролик бурчимни адо этдим. Ўзбекистон келажаги учун муҳим жараён бўлган ушбу сайловда муносиб номзодга овоз бердим. 

Марғилонлик талаба Сарвар Азимов шундай дейди:

– Муносиб номзод учун овоз берганимдан хурсандман. Шаффоф ва барча шароитлар яратилган сайлов участкасида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда юртимиз келажагини белгилайдиган жараёнда иштирок этдим. Бу мен ва Япониядаги барча ватандошларим учун муҳимдир.

16-17 октябрь кунлари ватандошларимиз нисбатан кўп истиқомат қилувчи Нагоя ва Осака шаҳарларида уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни ташкил қилинган эди.

Россия

Новосибирск шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонасида ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. 

Унда Россия Федерациясининг Сибирь федерал округи ҳудудида вақтинча ва доимий асосда яшовчи Ўзбекистон Рес-публикаси фуқаролари конституцион ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда ўзлари танлаган номзодга овоз беришди. Уларнинг орасида бир гуруҳ фарғоналиклар ҳам иштирок этдилар.

Марғилон шаҳар, Бурҳониддин Марғилоний кўчасида истиқомат қилувчи Ахунов Элёрбек Акмалжон ўғли шундай дейди:

— Мен Ватанимиздан узоқда эканлигим сабабли Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этолмаслигимдан ўйга толиб қолгандим. Интернетдаги ижтимоий тармоқларда Россиянинг Новосибирск шаҳрида сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияси ташкил этилганлигини ўқиб қолдим. Шундан сўнг бу ерга келиб, ўзимнинг ва оиламнинг келажаги учун муносиб деб топган номзодимга овоз беришга муяссар бўлдим. Шундай шароитлар яратиб берган давлатимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Бундан ташқари, Новосибирск шаҳридаги “Фабрика старт” ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган 20 нафардан ортиқ фарғоналик қўли гул уста-ҳунармандлар ҳам сиёсий жараёнда иштирок этиб, ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаландилар.

Франция

– Мен, Соҳибжон Мадаминов – Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилиб ўсдим. Устозларимдан миннатдорман, яхши билим беришган экан. Францияга келиб, бир неча Европа тилларини ўргандим. Ҳозир Пантеон-Сорбонна Университетида сиёсатшунослик йўналишида ўқияпман. Ёшим 22 да. Ҳали кўп нарсаларни ўрганишим керак.

24 октябрь менинг ҳаётимда унутилмас воқеа рўй берди. Мен биринчи бор Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этдим. Мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонаси, Париж шаҳридаги сайлов участкасига биринчилардан бўлиб келдим ва келажагим учун овоз бердим. 

Шуни алоҳида айтишим керак. Элчихонада сайловга жуда катта тайёргарлик кўрилибди. Ҳаммаси шаффоф ва қулай. Илгарироқ номзодлар, уларнинг дастури билан интернет орқали танишгандим ва кимга овоз беришни ўзим учун ҳал қилгандим.

Сайлов участкасида Францияда яшаб ишлаётган ёки мен каби таҳсил олаётган ўнлаб ватандошлар билан учрашдик. Кайфиятимиз зўр. Мен Ўзбекистоннинг келажагига ишонаман ва унинг мустаҳкам биносини бунёд этишга албатта ўз ҳиссамни қўшаман. 

Корея Республикаси

Сеул-Кванжу, 24 октябрь.  Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш учун ташкил этилган 17-сонли Сеул ҳамда 18-сонли Кванжу сайлов участкалари сиёсий жараён кўтаринки кайфиятда ва ўзгача шукуҳ билан бошланди. 

Иккала сайлов участкасида ҳам сайлов жараёнлари Давлат мадҳияси садолари остида очилди. Сайловда фуқаролар очиқ-ошкора, миллий сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ тарзда овоз беришди. 

Ватандошларимиз Ўзбекистон Президенти сайлови қонунчилиги, давлат раҳбарлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари билан танишгани ҳолда, ўзлари хоҳлаган номзодга овоз бердилар.

Қувонарлиси, сайловда иштирок этаётган фуқароларнинг аксариятини ёшлар ташкил этади ва улар орасида илк марта овоз бераётганлар бор.

— Мен сайловда иштирок этиб, ўзим ҳар жиҳатдан муносиб деб билган номзодга овоз бердим, – дейди Корея Республикасида истиқомат қилаётган ватандошимиз Ҳайдаржон Қўшоқов. – Албатта, мен овоз берган номзод ишончимизга муносиб бўлиб, юртимиз келажаги ва Ватанимиз равнақига ҳисса қўшишига ишонаман.

— Биз хоҳиш-иродамизни эркин билдиришимиз учун барча шароитлар яратиб берилганидан хурсанд бўлиб, ўзим муносиб деб билган номзодга овоз бердим, — дейди Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Корея Респуб-ликаси координатори Фарҳод Муҳаммадиев.

— Мен Сеул миллий университети магистратура босқичи талабасиман. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Кореяда туриб овоз бераётганимдан жуда ҳам хурсандман. Юртимиз келажаги, ёшлар тақдири учун қайғурадиган номзодга овоз бердим, — дейди асли фарғоналик бўлган Севара Сиддиқова.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғоналиклар дунё бўйлаб овоз берди