Фарғоналик журналистлар Ҳиндистонда (+видео)
Давлатлар ва халқлар ўртасидаги муносабатларнинг нечоғли мустаҳкамлиги бир жиҳатдан оммавий ахборот воситаларига ҳам боғлиқ. Ҳиндистон журналистлари ассоциацияси ёки уни Ҳиндистон матбуот клуби деб ҳам атайдилар, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими билан ўзаро тажриба алмашув юзасидан музокаралар олиб борганди. Унинг натижаларига асосан, 16 нафар фарғоналик журналистлар делегацияси Деҳли шаҳрида бўлиб турибди.
Дастлабки мулоқот Ҳиндистон матбуот клубида бўлиб ўтди. Унда фарғоналик журналистлар Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, сўз ва матбуот эркинлиги ҳақида гапириб бердилар. Ҳиндистон журналистлари ассоциацияси – халқаро матбуот клуби президенти ва бошқарув аъзолари сўзга чиқиб, Фарғона вилояти журналистлари билан мулоқот, амалий ҳамкорлик икки мамлакат муносабатлари мустаҳкамлигига хизмат қилади, дедилар.
Томонлар 2024 йил учун ўзаро ҳамкорлик келишувини имзоладилар.
[gallery-14729]
Тантанали маросим чоғида Ҳиндистоннинг энг оммабоп нашрлари бош муҳаррирлари, телеканаллари раислари, интернет сайтлари бошқарувчи ва муҳаррирлари Маноранжан Бҳарати, Аниш Кумар, Ашроф Али ва яна ўн нафар бошқарув аъзолари иштирок этдилар.
- Бугун Ҳиндистон матбуоти тарихида янги саҳифа очилди, - дейди “Impact PR” компанияси директори Кулприт Весупа. - Бобурийлар Ватани журналистлари билан бажонидил ҳамкорлик қиламиз. Ҳиндистон учун Ўзбекистон жуда яқин. Нафақат жуғрофий, балки маънавий ва авлодлар қондошлиги ҳам бизни бирлаштиради.
- Биз келгуси йил баҳорида 5 нафардан журналистларни 10 кун муддатга алмашинувини, журналистиканинг сиёсатга таъсири масаласида ўзаро халқаро конференция ўтказиш, оммавий ахборот воситаларининг ахборот айрибошлаш ва мустаҳкам алоқаларини ташкил этишни зиммамизга олдик,-дейди Ҳиндистон матбуот клуби вице-президенти, NDTV Деҳли телевидениеси бошқарувчиси Маноранжан Бҳарати.
<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/MSbB40evlXM" title="Фарғоналик журналистлар Ҳиндистонда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Учрашувда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Муваққат ишлар вакили Азиз Баратов иштирок этди ва томонларни амалий келишув имзолангани билан табриклади.
Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА