Фарғонадаги Ўрта Осиё халқаро тиббиёт университетининг номи Америкадаги машҳур “Harvard” университетида янгради. Унинг тиббиёт факультети раҳбарияти Ўзбекистон олий ўқув юрти ректори Нурилло Мамасoдиқовни иззат-икром билан кутиб олди.

Бунинг сабаби Фарғонадаги “Central Asian Medical university” ўзининг тўрт йиллик фаолияти давомида жуда катта ютуқларга эришганида эди. Университетда 300 дан ортиқ профессор- ўқитувчи бўлиб, уларнинг 38 фоизи илмий салоҳиятга эга. Бу ерда 2700 га яқин талаба таҳсил оляпти.

Биз университет ректори Нурилло Мамасoдиқов билан эришилган натижалар ва режалар хусусида суҳбатлашдик.  

– Энг асосийси, университетимиз Европа аккредитация марказидан ўтди. Сертификатни олдик. Бу бизнинг дунё тиббиётига биринчи қадамимиз, десам адашмайман. Ҳозир техника жуда ҳам ривожланган. IT соҳаси тиббиётга кириб келди. Оддий мисол, бизда виртуал кўзойнаклар бор. Улар дарс жараёнида қўлланилиб, талабалар виртуал шароитда амалиёт олиб боришади.

“Central Asian Medical university” гарчи Ўзбекистон олий таълим дастури асосида таҳсил берса-да, ўқитишнинг ўз модулини яратди.  

– Бошқа олийгоҳлардан фарқимиз – биз жуда ҳам бой стимулацион марказга эгамиз. Дунёдаги топ университетларда ҳам бундай марказ ташкил қилинган. Бошқа мамлакатларда кўриб, ўзимизнинг модулимиз асосида яратдик ва талабаларимиз биринчи босқичданоқ инсон танасига 95 фоиз ўхшаш роботларда, стимуляторларда амалиёт ўташади.  

Тажрибадан маълумки, вертуал кўзойнак билан амалиёт ўталганидан кейин эртасига бориб жонли инсон билан амалиёт ўталса, 30 фоизга натижаси юқори бўлган.

Тиббиёт университети раҳбарияти хорижий илғор тажрибаларни қаердан бўлмасин топиб амалиётга қўллайди, бу борада  изланишдан толмайди. Шу мақсадда улар Америкада бўлиб қайтди.

– Шу кунгача сафардан тинганимиз йўқ. АҚШга қадар қўшни мамлакатларга, Европага чиқдик, Россия давлатига бордик. У ерда ўша 100, 200, 300  йиллик тарихга эга бўлган университетлар билан ҳамкорлик қилдик. Охирги сафаримиз Америка Қўшма Штатларига бўлди. 4 та топ ўнталикка кирган университетлар билан фикр алмашишга, музокалар ўтказишга эришдик. Биринчиси “Pittsburgh” университети – бу дунёга Америкада тиббиёт мутахассислари етиштириб чиқарадиган талабалар шаҳарчаси, десам адашмайман. Улар билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчимиз. Дунёга машҳур “Harvard” университетига бордик. Айнан тиббиёт йўналиши бўйича трансплантология, яъни юрак, жигар каби органларни кўчириш бўйича мутахассислар билан фикр алмашдик. “Stanford” деган хусусий университетга бордик. У ҳам 100 йиллик тарихга эга бўлган университет. Улардаги шароитларни кўриб, солиштириб, улар билан бир қаторда бўлиш учун харакат қиляпмиз. Улар билан ҳамкорликда 2025 йил ўқув йилида Америка ўқитиш системаси бўйича дарсларни киритишни режалаштиряпмиз.

Аслида университет Европа, Осиёнинг топ мингталик, беш юзталик, юзталик олий ўқув юртлари, тиббиёт техникаси ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналари, илмий марказлар билан ҳам яқин ҳамкорлик ўрнатган.

– Беларусь давлати билан юракка стент қўйиш, стентларни ишлаб чиқришни йўлга қўймоқчимиз. Ҳозир охирги тадқиқот ишлари олиб боряпмиз. Университетимиз қошида юрак-қон томирлари учун стентлар ишлаб чиқармоқчимиз. Кейин уни ўзимизнинг шифохоналарда беморларга қўямиз. Натижада стентлар таннархи 50 фоизга арзон бўлади.

“Central Asian Medical university”ида шифокор масъулиятини чуқур хис қилишади. Назария ва амалиёт, тажриба бир-биридан кам аҳамиятли эмас. Шунинг учун бу ерда тиббиёт кластери ташкил этилиб, университетга 10 та шифохона бирлаштирилган. Бу бошланиши, холос.

– Университет қошида академик лицейлар ва техникум ташкил қилиш ниятимиз бор. Олий малакали ҳамширалар ўқишини ҳам йўлга қўймоқчимиз. Бунинг сабаби АҚШнинг “Pittsburgh” университетига борганимизда у ерда ҳамшираларга эҳтиёж катталгини сездик. Биз ўқитган ҳамширалар бемалол чет элда ишлаш имкониятига эга бўлади.

Ҳозирги кунда бизнинг университетимизда ўзбек, рус ва инглиз тилларида дарс олиб борилади. Инглиз тилида 3 та гуруҳ талабаларимиз бор. Ўтган йили Японияга борганимизда у ерда ҳам шундай кадрларга эҳтиёж борлигини билдик. Шунинг учун бу йил Япониядан профессор таклиф қилганмиз. Ҳозир улар бизга япон тилидан дарс беряпти. Келажакда япон тилини билган мутахассисларимизни Японияга хам жўнатиш имкониятимиз бўлади.  

Маълумки, хусусий олий таълим тўлиғича тўловли. Лекин шахсан муассиснинг ташаббуси билан талабалар учун тўлов имтиёзлари ҳам жорий этилган.

– Университетимиз томонидан ректор стипендиялари жорий қилинган. Яхши ўқиган талабаларга 10 миллион сўмгача стипендия олиш имконияти мавжуд. Албатта, бу талабаларга қизиқ. Эртага биз бюджет асосида талабаларни ўқитиш имкониятига ҳам эга бўлишимиз мумкин. Ўзимиз чегирмалар асосида кам таъминланган оилалар фарзандларига ёрдам беряпмиз. Бир оиладан 2-3 талаба ўқиса, уларни ҳам чегирмалар асосида ўқитяпмиз.

Илмий иш олиб бораётган шифокорларга қўшимча ойлик маошлар беришни йўлга қўйганмиз. Ҳар битта шифокор ўз устида ишлаб, раҳбарият томонидан тақдирланиши унинг хотиржам ҳаракат қилишига имконият яратади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/ycG_roa1bws?si=LZJ4vbIZJR6LNRtx" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Нурилло Мамасoдиқов янги Ўзбекистоннинг янги авлод тадбиркор ва олим ректорларидан. У ҳамиша таълимда ҳам, тиббиёт ривожида ҳам бир қадам олдинда юради.

– Қанчан- қанча беморларимиз Ҳиндистонга кетяпти жигар трансплантология учун. Лекин шу нарса Ўзбекистонда ўзимизда бўлса, биз уни ярим пулига қилишимиз мумкин.

Менинг ниятим шу олийгоҳни Ўзбекистоннинг, Ўрта Осиёнинг “Harvard”и, “Pittsburgh”и қилишдир. Бу университетлар таклифларимизни қабул қилди ва биз билан ишлашга тайёр.

 Муҳаммаджон Обидов, Қосимжон Зияев, Умиджон Раҳимов (сурат, видео), ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонадаги тиббиёт университети “Harvard” билан ҳамкорлик қилади (+видео)