Фарғона тумани “Лоғон” маҳалла фуқаролар йиғинида янги бунёд этилган “Билимдон” болалар оромгоҳи фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида вилоят ташкилот ва идоралар раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир рамзий тасма қирқиш билан бошланиб, меҳмонлар оромгоҳда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Ўқув хоналари, кутубхона, маънавият хонаси, тиббиёт пунктлари, тўгараклар, ошхона, ўйин майдончалари ва сузиш ҳавзаси каби қулайликлар ёшлар учун махсус ташкил этилган.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров барчани янги оромгоҳ очилиши билан табриклаб, мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун замонавий дам олиш ва таълим масканлари яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

[gallery-24199]

— Президентимиз раҳнамолигида ёшларнинг таълим-тарбияси, дам олиши учун барча имкониятлар яратилмоқда. Бугун фойдаланишга топширилаётган “Билимдон” оромгоҳи ҳам ана шу эътибор самарасидир. Оромгоҳ республика миқёсида намуна сифатида тақдим этилмоқда. Бу ерда болалар бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Шу боис, оромгоҳ Республикамиз бўйлаб катта қизиқиш уйғотмоқда. Бу маскан йил давомида фаолият юритиши лозим. Энг яхши ўқиган, фаоллиги билан ажралиб турган ўқувчиларни бу ерга жалб этиб, уни ёшлар орзу қиладиган интилиш масканига айлантиришни таклиф қилмоқдамиз, — деди вилоят ҳокими.  

200 ўринга мўлжалланган оромгоҳ бир мавсумда 1000 нафарга яқин болани қабул қилиш имкониятига эга. 48 миллиард сўмлик мазкур лойиҳа Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан амалга оширилди.

Энг муҳими, оромгоҳда йил давомида ҳам тўгараклар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиши кўзда тутилган.  

Тадбирда оромгоҳ рамзий калити топширилиб, қурилишда фаол иштирок этганлар тақдирланди. Шунингдек, маҳалла фаоллари ҳам ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шундан сўнг концерт дастури ташкил этилиб, йиғилганларга янада кўтаринкилик улашилди.

Айни пайтда Фарғона вилоятида 14 та стационар ва 114 та мактаб қошидаги кундузги оромгоҳ фаолият юритиб, ёзги мавсумда 40 минг нафарга яқин болалар мазмунли дам олиши таъминланмоқда.

М.Сулаймонов,

М.Қодиров(сурат),ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада замонавий “Билимдон” болалар оромгоҳи очилди