Фарғона вилоятида жорий йилнинг 10 ойи мобайнида 1 минг 202 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиб, уларнинг 189 таси ўлим, 1 минг 101 таси эса жароҳатланиш билан якунланган.

Вилоятда мазкур тоифадаги жиноятларнинг 6 таси маст ҳолатда, 107 таси тезликка риоя этилмаслик, 76 таси қарама-қарши йўналишга чиқиб қувиб ўтиш, 461 таси бошқа қоидабузарликлар оқибатида содир этилганлиги ачинарлидир.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ҳамда соҳага оид бошқа қонун ҳужжатларининг ижроси устидан тизимли прокурор назорати ўрнатилган. Мазкур йўналишда прокурорлик назоратини амалга оширишда асосий эътибор соҳада қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш, содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шароитларни бартараф этиш, ҳуқуқни тўғри қўллаш каби масалаларга қаратилган.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мазкур йўналишда 20 та текширишлар ўтказилган. Улар натижасига кўра, 76 та протест, 16 та тақдимнома прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 10 нафар шахсларнинг ҳуқуқлари тикланган. Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан фуқароларга нисбатан асоссиз равишда маъмурий баённомалар тузиш орқали ноқонуний жавобгарликка тортиш ҳолатларига йўл қўйиб келинганлиги аниқланган.

Ходимлар ўртасида «ҳалоллик вакцинаси»ни шакллантириш мақсадида уларнинг билдиргилари асосида тезкор тадбирлар ўтказилиб, ўтган давр мобайнида ЙҲХБ ходимига пора бермоқчи бўлган 23 нафар шахс ушланган. Ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Вилоят прокуратураси органлари ташаббуси билан йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 78 нафар ходимларига нисбатан хизмат текширувлари ўтказилган. Хизмат текширувлари натижаси айрим ходимларга нисбатан ҳайфсан, танбеҳ, жарима ва огоҳлантириш кўринишидаги чоралар қўлланилган, шунингдек, қўпол қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган 2 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилган.

М. Сулаймонов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада йўл-транспорт ҳодисаларининг 189 таси ўлим билан якунланган