Фарғонада узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилди
Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Фарғона вилояти ҳамда шаҳар-туман ҳокимликларида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилди.
Вилоят ҳокимлигининг телеграм каналида аҳоли мурожаатларини мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказиши учун уларнинг телефон рақамлари эълон қилинди.
Мазкур штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат. Вилоят ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Дилшод Ходжиаҳмедов марказий штаб раҳбари ҳисболанади.
М. Сулаймонов, ЎзА