
Шу йил Қувасой саноат зонасида хитойликлар билан ҳамкорликда трактор ишлаб чиқарадиган корхона қурилади. Бунинг учун хитойлик инвестор Юань Яньпин биринчи босқичда 100 млн.доллар ажратадиган бўлди. Дастлаб 30 млн. долларга бино-иншоот, зарур жиҳозлар келтирилади.
Маълумки, Фарғона вилояти боғдорчилик маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишда мамлакатда биринчи ўринда. Вилоятга эса, жумладан, турли русумдаги боғ тракторлари ҳам керак. Ҳозиргача улар асосан Хитойдан сотиб олинаётган эди. Энди уни Қувасойда ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Дастлабки йилда трактор қисмлари келтирилиб шу ерда йиғилади. Келгуси йилдан эса айрим қисмлар Фарғонанинг ўзида ишлаб чиқарила бошланади.

Натижа эса шундай бўлади: 250 та янги иш ўрни, қўшимча қиймат солиғига тортиладиган маҳсулот, нархи арзонлаган қишлоқ хўжалиги тракторлари.
Хитойлик инвестор Юань Яньпин ҳонимни қабул қилган Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ўртасида шу масала муҳокама этилди.


Муҳаммаджон Обидов, ЎзА