Фарғонада мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Фарғона ҳарбий госпитали ҳарбий шифокорлари ҳамда малакали жарроҳлар билан ҳамкорликда навбатдаги мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Ҳарбий госпиталда илк бор ўнг тизза бўғимини тотал эндопротезлаш амалга оширилди. Бир ярим соат давом этган мазкур мураккаб операция муваффақиятли якунланди ва бемор Рамиза Aлиева бугун соғайиш жараёнида.
[gallery-11946]
Фарғона ҳарбий госпитали ходимлари ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда фуқароларга беминнат малакали тиббий хизмат кўрсатиб келаётгани эътирофга лойиқ.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА