Фaрғонaдa “Жaсорaт мaктaби”нинг нaвбaтдaги мaвсуми якунлaнди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисмда ташкил этилган “Жасорат мактаби” ҳарбий-ўқув йиғини илк мавсуми иштирокчиларини кузатиш маросими бўлиб ўтди. Маросимга Фарғона вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари бошқармаси вакиллари, Фахрийлар кенгаши аъзолари таклиф қилинди.
Таъкидлаш жоизки, ўтган вақт давомида барча шаҳар ва тумандан келган 100 нафар ўғлон ҳарбий, маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотларида қатнашди. Фарғона шаҳридаги Касбий кўникмалар марказида уларга IТ технологиялари бўйича кўникма ва дастурлаш асослари ўргатилди. Шунингдек, тадбиркорликка қизиқувчилар учун бизнес-режа тузиш, молиявий саводхонлик, стартапларни йўлга қўйиш каби йўналишларда амалий семинарлар ташкил этилди.
[gallery-22112]
Тадбирда ҳарбий-ўқув йиғинини муваффақиятли тугатган иштирокчиларга махсус сертификат ва эсдалик совғаларини қабул қилиб олди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА