Фарғонада “Ishonch” газетаси муштарийлари билан ижодий учрашув ўтказилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгашида “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари таҳририяти вакилларининг маҳаллий муштарийлар билан ижодий учрашуви бўлиб ўтди.
Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мулоқотда газетхонларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш, нашрлар мазмунини бойитиш ҳамда таҳририят ва муштарийлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Учрашув иштирокчилари газеталарда ёритилаётган долзарб мавзулар, таҳлилий ва танқидий мақолалар юзасидан фикр билдириб, касаба уюшмалари фаолиятини янада кенгроқ ёритиш бўйича таклифларини илгари сурди.
Таҳририят вакиллари нашрларнинг келгусидаги ижодий режалари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, тезкор ахборот алмашинувини таъминлаш мақсадида ishonch.uz сайти ҳамда Facebook, Telegram, Instagram ва YouTube платформаларидаги фаолиятни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
[gallery-32001]
Тадбир доирасида фаол муштарийларга таҳририятнинг эсдалик совғалари топширилди. Касаба уюшмалари ва таҳририят фаолиятига оид викторина ғолиблари эса “Ishonch” газетаси ҳамда “Vatan” журналига бир йиллик обуна сертификатлари билан тақдирланди.
Мазкур учрашув муштарийлар билан ўзаро мулоқотни мустаҳкамлаш, уларнинг таклифларини ўрганиш ва нашрлар мазмун-сифатини янада оширишга хизмат қилади.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА