Газ омборлари бор, сув омборлари ҳам мавжуд. Аммо электр қуввати омборлари-чи? Яқин орада Ўзбекистонда биринчи марта электр қувватлари омбори пайдо бўлади. У Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида бунёд этилмоқда.

Сиз тўғри эшитдингиз, электр қувватлари “омбори” – яъни электр энергиясини сақлаш тизими қурилмоқда. Унинг қуввати 150 МВт га тенг. Бу Ўзбекистонда ҳалигача муқобили бўлмаган иншоотни Хитой Халқ Республикасининг “China Gezhouba Group Overseas Investmen   Co.ltd” компанияси тўғридан-тўғри 144 миллион долларлик хорижий  инвестиция киритиш ҳисобига бунёд этмоқда. Дастлаб шу йил февраль ойида бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг қарори қабул қилинган эди. 11-12 июль кунлари давлат раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида эса ушбу лойиҳа қурилишига изн берилди. Бор -йўғи уч ярим ойда Ўзбекистон тумани адирликларида жуда катта ҳажмдаги иш бажарилди. 400 дан зиёд қурувчи мутахассис иштирок этаётган майдонда электр энергиясини сақловчи батареялар ўрнатилди. Юқори кучланишли электр тармоқлари монтажи тугатилди. Энди боғловчи иншоотлар қурилиши давом этяпти.

– Ўзбекистонга жуда кўп мамлакатлар нигоҳи қадалган, улар қатори бизнинг компаниямиз ҳам ушбу лойиҳа учун ўз маблағларини тикди, – дейди “Energy China Overseas investmen” компаниясининг бош менежери Nie Jianming. – Ускуналарни асосан Хитой, Россия ва айрим қисмларни маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олганмиз. Биз ноябрь ойининг охирида электр энергияни улаш, декабрь ойида синовдан ўтказиш ва янги йилнинг биринчи кунидан тўлиқ ишга туширишни режалаштирганмиз. Шунда  зарур пайтда 600 минг аҳоли эҳтиёжини қондириш имконига эга бўлинади.

Хитойнинг мазкур компанияси дунёнинг 30 дан зиёд мамлакатида фаолият юритиб келмоқда. У электр ишлаб чиқариш, муқобил энергия электростанциялари ва энергия сақлагич тизим қуриш борасида ном чиқарган. Ўзбекистон туманидаги бу иншоот ҳам юртимиздаги биринчи лойиҳа эмас.

– Ўзбекистонда 13 тадан ортиқ лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Улардан иккитаси муваффақиятли тугатилди. Улар Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидаги қуввати 500 МВт қуёш электр станцияларидир, – дейди “Energy China Overseas investmen” компанияси техник масалалар бўйича директор ўринбосари Азиз Ширинбоев. – Бу учинчи лойиҳа бўлиб, қурилиш жараёни давом этяпти. Декабрь ойида тармоққа улаш учун барча ишлар қилинмоқда.

Ҳа, лойиҳа конструкциялари қад ростлади. Хитойдан келтирилган ҳар бирининг қуввати 2 МВт бўлган жами 90 та улкан аккумулятор батареялари бир-бирига уланмоқда.

Хўш, у аҳолига нима беради? Маълумки, кечқурун ва эрталаб электр қувватига эҳтиёж кескин ошиб кетади. Эҳтиёж камайган кундуз ва тун пайтида қувватланган аккумулятор батареялари ана шу чоғда электр тармоғига уланади ва таъминотда ҳеч қандай узилиш рўй бермайди. Содда қилиб айтганда, истеъмолдан ортиб қолган электр қуввати ”омбор”га йиғилади, лозим бўлганда ўша “омбор”дан яна қайта олинади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/uHn3io98w0c?si=b_UcUNqBx2-M9yeQ" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов(сурат,видео),

ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада электр қувватлари “омбори” бунёд этилмоқда(+видео)