Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилояти фаоллари билан йиғилиш давом этмоқда. Қайд этилганидек, йиғилиш аввалгиларидан ўзгачароқ форматда давом этмоқда – соҳа масъуллари, вазирлар ва ҳокимларнинг ҳисоботи, Фарғона юзасидан таклифларини эшитишга кўпроқ вақт ажратилмоқда.

Жумладан, Бош вазир ўринбосари О.Раматовнинг ҳисоботида қайд этилишича вилоят марказида 40 минг аҳолига мўлжалланган “Экошаҳар” қурилади. Бу ерда 70 гектар майдонда “Янги Ўзбекистон боғи” бунёд этилади.   Аҳолини ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилади.

Шунингдек, вилоятда ички йўлларда ҳам кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Қўшимча равишда 116 километр йўллар кластер усулида бетон-қопламага ўтказилиши маълум қилинди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада “Экошаҳар” бунёд этилади