ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Фарғона вилоятида хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер майдонлари тўғрисида тадбиркорлар ва инвесторлар учун “Roadshow” (тақдимот) ўтказилди.

Шаҳар, туман ҳокимликлари, вилоятдаги йирик корхоналар вакиллари ҳамда 100 дан ортиқ тадбиркорлар ва инвесторлар қатнашган тадбирда Давлат активларини бошқариш агентлиги мутасаддилари томонидан ишбилармонларга “E-auksion” электрон савдо платформасидан фойдаланиш бўйича “мастер-класс” ўтказилди ва платформада шахсий кабинет очиш, онлайн электрон имзо олиш ва савдоларда қатнашиш учун аризалар бериш тартиблари тушунтирилди.
Тадбиркорларга ўзларига аввалдан доимий фойдаланиш ёки умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби бўйича кўникмалар берилди.

[gallery-7101]

“Roadshow” иштирокчиларига хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, оммавий савдоларда сотилиши белгиланган ҳамда савдо жараёнидаги 140 дан ортиқ давлат активлари шу жумладан, вилоятдаги йирик активлар, яъни “Фарғонаазот”, “Қўқон биокимё” ҳамда “Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятларидаги давлат улуши, 30 та дам олиш масканлари, 26 та маъмурий, 48 та ишлаб чиқариш бинолари каби объектлар ва умумий майдони 65 гектар бўлган 2 мингдан ортиқ ер участкалари яқиндан таништирилди.

Шунингдек, тадбирда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқов тадбиркорлар ва инвесторлар томонидан берилган саволларга жавоблар берди. 
Бу каби тақдимотлар ва учрашувлар 16-25 май кунлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилиши режалаштирилган.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА 
 
English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада давлат активлари ва ер майдонларини сотиш бўйича “Roadshow” ўтказилди