Фарғонада битирувчилар учун иш имкониятлари тақдим этилди
Фарғона давлат университетида 2026/2027 ўқув йили битирувчиларининг меҳнат бозорига мослашувини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ҳамда университет ва иш берувчилар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида «Workshop» ташкил этилди.
Унда университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори Ш. Шуҳратов, Карьера ва бандлик маркази бошлиғи У. Обиджанов, Чет тиллари факультети декани Д. Қамбарова, «Ўзмиллийбанк» Фарғона вилояти бош бошқармаси бошлиғи Т. Қурбанов, «Келажакка қадам» маркази куратори А. Илҳомов, шунингдек, «Wegweiser» немис тили ўқув маркази ва «Dilrabo Travel» туристик компанияси вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида талабаларга меҳнат бозоридаги замонавий талаблар, ишга жойлашиш имкониятлари, касбий кўникмаларни ривожлантириш ва карьерани режалаштириш масалалари бўйича маълумот берилди.
[gallery-31859]
Шунингдек, битирувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА