Ўмон Султонлигининг “Ар-Рўъя” нашри шу йил 9 апрелда давлатимиз раҳбари юртимизнинг бой тарихи ва маданияти, ажойиб табиатидан фойдаланиб, сайёҳларни ҳозиргидан 2-3 карра кўпайтириш мумкинлигини таъкидлаган видеоселектор йиғилишига акс садо ўлароқ, “Ўзбекистоннинг Фарғона водийси баҳорни “Лолақизғалдоқ” симфонияси билан қарши олди” сарлавҳали мақола эълон қилди.

– Баҳорнинг илиқ қуёши билан Ўзбекистон шарқидаги унумдор Фарғона мафтункор ва қалбни тетиклантирувчи манзара касб этади, – дея таърифлайди водийни журналист Иброҳим Ҳодий. – Айни пайт бу заминда табиат уйғониб, ҳаёт рангларини яшартирган, ям-яшил ва ранг-баранг дарахтларга гўзал, бадиий суратлар солган. Тўқ қизил лолақизғалдоқ адирлар, баланд тоғлар ва кенг текисликларга бахмалдек гилам тўшаган.

Муаллиф айни кунларда Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларини бирлаштирган водий уйғунликда яшнаб турган минг турфа гул билан беқиёс манзара касб этганини таъкидлаган.

Нигоҳлар осойишталик, шодлик ва гўзаллик булоғидан озиқланиши, унумдор заминнинг меҳрибонлиги, саховати ва меҳмондўстлиги эътироф этилган. Қамчиқ ва Резак довонлари орқали сўлим гўшага элтадиган йўлнинг афзаллигига урғу берилиб, Ўзбекистон бўйлаб автомобилда саёҳат қилиш ўзига хос фалсафий мазмунга эгалиги, айниқса бадииятга ошно, дунёни англашга эҳтиёжи кучли инсонларга хуш ёқиши эслатилган.

Иброҳим Ҳодий баҳор, айниқса лолақизғалдоқ фасли мафтункор ўзбек марваридини кашф қилиш учун энг қулай он, баҳор нафаси нам тупроқ ҳиди билан уйғунлашиб, унутилмас муҳит яратишига эътибор қаратган.

Гўзаллик севувчи, табиатни ардоқловчиларни ушбу сеҳрли манзилга ташриф буюришга чақираркан, табиатнинг улуғворлиги ва мафтункорлиги билан мужассамлашган Фарғона водийсига саёҳат қалбларни беқиёс сокинлик билан тўлдиришини таъкидлаган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона водийси баҳорни Лолақизғалдоқ симфонияси билан қарши олди