Фарғона вилоятида ўтган йил якунига кўра ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажми 957,4 миллион долларни ташкил этиб, 2021 йилги кўрсаткичга нисбатан ўсиш 445 миллион долларга ёки 187 фоизга тенг бўлди.

Мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестиция муҳити ҳудудларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имконини бермоқда. Вилоят иқтисодиётига инвестициялар киритиш бўйича Хитой, Россия Федерацияси, Швейцария, Жанубий Корея, Германия, Сингапур ва Туркия давлатлари етакчилик қилди, Фарғонага инвестиция киритган мамлакатларнинг умумий сони 30 тага етди. Саноат, фармацевтика, таълим, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳалари инвесторлар учун энг жозибадор бўлиб қолди. IT ва инновацион технологиялар соҳалари ҳам яхши ўсиш динамикасини кўрсатди.  

2022 йилда Standard & Poor's халқаро рейтинг агентлиги (S&P Global Ratings) томонидан вилоят бюджетининг юқори кўрсаткичлари ҳамда тижорий қарздорликнинг мавжуд эмаслиги алоҳида эътироф этилиб, Фарғона вилоятига B+ даражасидаги “Барқарор” прогнозли кредит рейтингини берилгани ҳам хорижий сармоядорлар учун вилоятнинг инвестиция жозибадорлигини янада оширди. Хорижий инвесторлар ва тадбиркорларга яратиб берилаётган бир қатор қулай шароитлар натижасида вилоятда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона сони бугунги кунга келиб 596 тага етказилди. 2020 йилга нисбатан ушбу корхоналар сони 188 тага кўпайишига эришилди.  

Фарғона вилоятида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар орасида Хитой Халқ Республикаси 145 та корхона ҳисобига етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Россия билан 142 та, Туркия давлати билан 69 та Корея Республикаси билан 44 та, Қирғизистон билан 41 та ва Эрон Ислом Республикаси сармояси иштирокида 15 та корхона фаолият олиб бормоқда.  

М.Сулаймонов,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилоятига 2022 йилда 957,4 миллион доллар миқдорида хорижий инвестиция жалб этилди