Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон Экспортчилари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази - UzTest ДУК билан ҳамкорликда “Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажмини оширишда замонавий қадоқлашнинг ўрни” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар уйида ташкил этилган тадбирда  вилоятдаги соҳа вакиллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари, деҳқон-фермерлар ва тадбиркорлар иштирок этди.

Маълумки, Фарғона вилояти мева ва сабзавотлар экспортида мамлакатимизда етакчи ўринда туради. Соҳага қаратилаётган эътибор ва яратиб берилаётган имкониятлар самарасида вилоятда экспорт ҳажми йил сайин ортмоқда. Буни рақамларда ҳам кўриш мумкин. Мисол учун, Фарғона вилоятида 2023 йилда 220 миллион долларлик мева ва сабзавотлар  экспорт қилинган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 327 миллион долларга етказилган. Дунёнинг 40 га яқин давлатларига Фарғонанинг унумдор тупроғида пишиб етилган мева ва сабзавотлар етиб борган.

Очиқ мулоқотда ана шу каби натижалар алоҳида қайд этилди ҳамда экспортёрлар олдидаги муаммо ва вазифаларга эътибор қаратилди.

Дунё бозори  талабчан. Экспорт қилинаётган мева ва сабзавотлар сифати асосий ўринда турса, маҳсулотлар қадоғи, ёрлиғи ҳам уларни импорт сифатида қабул қилаётган мамлакатларда алоҳида аҳамиятга  эга. Юртимиздан хориж бозорларига чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ўзимизнинг оддий яшик ва шу каби идишларда етказиб бериларди. Бу эса маҳсулотлар тан нархига ўз таъсирини кўрсатмай қолмаган. Бугун   дунё бозорига унинг талаблари асосида кириб бориш мақсад қилинган ва бу борада дастлабки қадамлар ташланди.

Тадбирда мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини кенгайтириш, сифатли қадоқлаш ҳамда уларни экспорт қилишда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг “Агрокўмакчи” мобил иловасида яратилган қулайликлар ҳамда ундан фойдаланиш тўғрисида маълумотлар берилди. Назорат органларининг мутахассис ходимлари томонидан мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишдаги талаблар ўз йўналишлари бўйича тушунтирилди.

М.Сулаймонов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона меваларига жаҳон бозорида талаб ортмоқда