Фарғонанинг осуда ва бўшаб қолган кўчалари
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, Фарғона вилоятида ҳам кеча ва бугун бу тартибга қатъий амал қилиняпти.
Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йил 18—19 июль ҳамда 25—26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши хабар қилинган эди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, Фарғона вилоятида ҳам кеча ва бугун бу тартибга қатъий амал қилиняпти. Хусусан, вилоят марказидаги кўчаларда осуда ҳаёт ҳукмрон. Автомашиналарнинг ҳаракати чекланиб, аҳоли уйда қолди. Кўчаларда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.


