Фарғоналик аёл Сурхондарёда ўғрилик содир этди
Ушбу ҳолат бўйича 29 ёшдаги қўли эгри аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 169- моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Термиз шаҳридаги Дўстлик маҳалласида яшайдиган Санобар Хонкелдиева (исм-фамилиялар ўзгартирилди)нинг яшаш уйи шкафи ичидан 16 миллион 200 минг сўм пул ва айрим кийимлари ғойиб бўлади.
Кўнгилсиз бу воқеадан турли шубҳа-гумонга борган 34 ёшдаги аёл йўқолган пул ва буюмларини топишда кўмаклашишни сўраб, ички ишлар бўлимига мурожаат этади.
Вилоят ички ишлар бошқармасидан хабар қилишларича, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида бу ўғирликни Фарғона вилояти Ёзёвон туманида доимий рўйхатда туриб, Термиз шаҳридаги Дўстлик маҳалласида вақтинча яшаётган Гулбаҳорхон Сотволдиева содир этгани аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланди.
Ушбу ҳолат бўйича 29 ёшдаги қўли эгри аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 169- моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.