Фарғонада судьялар майдонда куч синашди
Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишлаб суд тизими ходимлари ўртасида мини футбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишлаб суд тизими ходимлари ўртасида мини футбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Унда вилоят судлари судьялари ва суд аппарати ҳамда судлар фаолиятини таъминлаш департаменти вилоят ҳудудий бўлими ходимлари ўзаро куч синашди.
Бугунги кунда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, ходимларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун шароитлар яратишга муҳим эътибор қаратиляпти. Фарғона вилоятида судлар томонидан ҳам турли спорт мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилган. Мазкур футбол мусобақасида ҳам улар ўзларининг спортдаги маҳоратларини намойиш этди.
Мусобақа якунлари бўйича Фарғона вилоят маъмурий суди жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Ғолиблар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Турнир якунида ҳакамлар томонидан Фарғона шаҳар маъмурий судининг раиси С.Қурбанов, жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг судьяси Б.Эргашев, Қўқон туманлараро иқтисодий судининг девонхона мудири Ш.Абдувалиев ва фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг девонхона мудири Х.Исамиддиновлар мусобақанинг энг яхши ўйинчилари деб топилди.