Фарғоналик ғаллакорлар ҳам режани уддалади
Вилоятда дони йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим қизғин давом эттирилмоқда.
Фарғона вилояти ғаллакорлари давлатга ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарди.
Вилоятда 2020 йил ҳосили учун 2 547 та фермер хўжаликлари томонидан 104 минг 700 гектар майдондаги кузги бошоқли дон экинлари экилиб, парвариш қилинган.
Вилоятнинг давлатга дон сотиш режаси 335 минг 165 тоннани ташкил этиб, амалда ортиғи билан уддаланди. Хусусан, Бувайда, Бешариқ, Фурқат, Учкўприк, Қува туманлари, Қувасой шаҳри бу борада пешқадам бўлишди. Кўплаб фермер хўжаликлари 70-80 центнердан ҳосил олишга эришди. Ўрим мавсумида 336 та комбайнлар қатнашаётган бўлиб, улар тўла қувват билан ишлаши учун шароитлар яратилган.
Мавсумда олиб борилган бу каби саъй-ҳараркатларни сифатли амалга оширишда омилкор деҳқон ва фермерларнинг кўрсатган жонбозлиги муҳим аҳамият касб этди.
Вилоятнинг 11 та туманларида 18 та ғаллачилик кластерлари ташкил этилган. Мазкур кластер корхоналарига 219 та фермер хўжаликлари бириктирилиб 12 минг 267 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилди. Кластер корхоналарига ажратилган ер майдонларини ҳосилдорлигини ошириш бўйича ўтказилган агротехник тадбирлар натижасига кўра ҳосилдорлик 15-20 центнерга оширилди.
Вилоятда дони йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим қизғин давом эттирилмоқда.