Сурхондарё вилояти Денов туманида хотин-қизларнинг “Соғлом оила – соғлом миллат учун бирлашайлик!” шиори остида веломарафони ташкил этилди.

Веломарафонда тумандаги маҳаллаларда яшайдиган педагог, тиббиёт ходимаси, уй бекаси ва бошқа фаол хотин-қизлар ягона мақсад йўлида бирлашиб, соғлом авлод тарбиясида жамиятимиз гултожларининг ўрни беқиёс эканини кенг намойиш этди.  

Хотин-қизлар ўртасида спортга бўлган қизиқишни янада ошириб, оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган мусобақа иштирокчилари соғлом турмуш тарзини тарғиб қилди.  

Соғлом рақобат ва кўтаринки кайфиятда ўтган беллашув ғолиблари мусобақа ташкилотчиларининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаол хотин-қизлар соғлом турмуш тарзини веломарафонда тарғиб қилди