Фаол ва ташаббускор ёшлар бир сафда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон вилоятида ҳар йил июнда Ёшлар ойлигини мазмунли ва кўтаринки руҳда ўтказиш яхши анъанага айланган. “Бу йил ҳам “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ташкил этилган ойлик доирасида туман ва шаҳарларда жами 400 дан ошиқ тадбир ва лойиҳаларга 700 мингдан зиёд ўғил-қизни қамраб олиш режалаштирилган,” - дейди Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси матбуот котиби Назира Убайдуллаева.
Ойлик доирасида “Сектор раҳбарлари кубоги” учун шахмат, шашка, футбол, волейбол, киберспорт мусобақалари, “Заковат” интеллектуал ўйини, “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови, ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар, таниқли санъаткор ва спортчилар билан учрашувлар, галаконцертлар бўлиб ўтмоқда. Бандлиги таъминланмаган ёшлар, профессионал ва олий таълим муассасалари битирувчилари учун “Таълим ва касб” кўргазмалари, йирик ишлаш чиқариш корхоналарига “Бизнес саёҳатлар” уюштирилиб, ишга талабгорларга доимий даромад манбаи топиши учун кўмаклашилмоқда. Ҳудудларда сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашиб, уларнинг таклиф-муаммоларини яқиндан ўрганаётир. Ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида “Меҳр карвони” лойиҳаси орқали хонадонларда кириб борилмоқда.
[gallery-17907]
Вилоятда уюшқоқлик билан давом этаётган Ёшлар ойлиги навқирон, шижоатли, юртпарвар йигит-қизларнинг янги ғоя ва ташаббусларига замин яратмоқда.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА