Жиззах вилоят ҳокимлигида “Йил аёли”, “Гендер тенглик фаоли” миллий танловлари, ““Innowomanweek” ихтирочи аёллар ҳафталиги, “100 нафар олима аёл” ҳамда “XXI аср аёли” танловларининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди.
Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этиб, вилоятининг фаол ва ташаббускор хотин-қизларини эътироф этди.
Шу билан бирга октябрь ойида нишонланган Халқаро қизлар ва Қишлоқ аёллари кунлари муносабати билан энг фаол, жамоатчи қизлар ва ҳудудларда ҳалол меҳнати ила танилган хотин-қизлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Сўнгги йилларда “Гендер тенглик фаоли”, “Йил аёли” миллий танловларини ўтказишнинг аҳамияти янада ортиб бормоқда.
Бу йил мазкур танловларнинг шаҳар ва туман босқичларига жами 83 нафар номзод ҳужжат топширган бўлса, шулардан 9 нафари танловнинг Республика босқичига тавсия этилмоқда.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),
ЎзА мухбирлари