Термиз давлат университетида “Йилнинг энг фаол маърифат тарғиботчиси” республика танловининг Сурхондарё вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган танловда маънавий-маърифий ишларнинг самараси ва таъсирчанлигини ошириш, аҳоли, аввало, ёшлар қалбида ватанпарварлик, амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини кучайтиришда ўзининг фидойилиги, ташаббускорлиги билан муносиб ҳисса қўшиб келаётган энг фаол тарғиботчилар аниқланди.
Якуний натижаларга кўра, 3-ўринни Қумқўрғон туманидан Абдурасул Чўлибоев, 2 – ўринни Бандихон туманидан Жуманазар Мадиев, 1-ўринни эса Шеробод туманидан Манзура Улуғбердиева қўлга киритди.
[gallery-20356]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА